Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Керкез "Ливерпуль" ҳимоясидаги муаммолар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳимоячиси Милош Керкез жамоа мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритиш ва биринчи бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаш учун жиддий иш олиб бораётганини айтди. Жума куни "қизиллар" АПЛга янги чиққан "Ипсвич" меҳмони бўлади.

"Ливерпуль" дастлабки икки турда бор-йўғи 2 очко жамғарди. Жамоа ҳар икки учрашувда ҳисобда ортда қола туриб дурангга эришди ва жами 4 та гол ўтказиб юборди.

"Албатта, икки очко идеал натижа эмас. Аммо салбий жиҳатларни четга суриб қарасак, биз мағлуб бўлмадик. Бу ёмон эмас, лекин энди ўйинларда ғалаба қозонишни бошлашимиз керак", — деди Керкез.

Унинг айтишича, жамоа ҳимоядаги хатоларни камайтириш мақсадида ўйинларни видео орқали батафсил таҳлил қилмоқда.

Венгриялик футболчи "Пари Сен-Жермен"дан "Ливерпуль"га келиб қўшилган Брэдли Баркола ҳақида ҳам илиқ фикр билдирди.

"У жуда кучли футболчи. Уни ҳамма билади. Ҳозирча биз билан икки-учта машғулот ўтказди, аммо унинг сифати ва салоҳияти дарҳол кўриниб турибди. Ҳали яна анча ривожланиши мумкин. У жуда яхши футболчи бўла олади. Жуда тезкор, дриблинги ҳам кучли. Менимча, у бизга жуда катта ёрдам беради", — деди Керкез.

Гари О’Нил бошқараётган "Ипсвич" Премьер-лигага қайтганидан кейин дастлабки икки турда битта ғалаба ва битта мағлубият қайд этди. Жамоа сўнгги учрашувда "Манчестер Юнайтед"га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Киритилди: 14:59, 04.09.2026.
Ўқилди: 287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик