Кириш Регистрация

"Насаф" — "Нефтчи": ўзаро ўйинларда кучлар деярли тенг

Баҳо:
+ | -

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири Қаршида бўлиб ўтади. "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади.

Учрашув соат 19:00 да Қарши марказий стадионида бошланади ва Futbol TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Жамоалар шу кунга қадар барча мусобақалар доирасида 55 марта ўзаро тўқнаш келган. Бу борада кучлар деярли тенг: "Насаф" 22 та, "Нефтчи" эса 21 та учрашувда ғалаба қозонган. Яна 12 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбатида қаршиликлар устун — "Насаф" рақиб дарвозасига 69 та гол урган, фарғоналиклар эса 61 марта жавоб қайтарган.

Ўзаро учрашувларда "Насаф"нинг энг йирик ғалабаси 4:1 ҳисобида қайд этилган. "Нефтчи" эса қаршиликларни энг катта ҳисобда 4:0 натижаси билан мағлуб этган.

Бугунги баҳс "Насаф" ва "Нефтчи" ўртасидаги 56-учрашув бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:02, 04.09.2026.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик