"ПСЖ" бугунги Лига 1 доирасидаги "Монако"га қарши учрашув учун қайдномасини эълон қилди.
Усмон Дембеле қисқа танаффусдан сўнг сафга қайтди. Касалликдан тикланган Жоау Невеш ҳам яна жамоа қайдномасига киритилди.
"ПСЖ" мавсум стартини омадсиз бошлади. Парижликлар "Ренн" ва "Лилль"га қарши кетма-кет икки ўйинда дуранг қайд этди ва энди мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
"ПСЖ"нинг "Монако"га қарши ўйин учун тўлиқ қайдномаси:
Дарвозабонлар: Люка Шевалье, Матвей Сафонов, Виньо.
Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакимий, Люка Бералдо, Маркиньос, Илья Забарний, Люка Эрнандес, Виллиан Пачо.
Ярим ҳимоячилар: Фабиан Руис, Витинья, Уоррен Заир-Эмери, Дро, Майулу, Жоау Невеш.
Ҳужумчилар: Хвича Кварацхелия, Ферран Торрес, Магнес Аклиуш, Дезире Дуэ, Годтс, Усмон Дембеле.













