Кириш Регистрация

Салоҳ ва Фабиньо Ришарлисонни Туркияга олиб келишга уринмоқда

Баҳо:
+ | -

Ришарлисон "Тоттенхэм"даги келажаги борасида ҳал қилувчи даврни бошдан кечирмоқда. Бош мураббий Роберто Де Дзерби режаларига кирмаган бразилиялик ҳужумчи U21 жамоаси билан машғулот ўтказмоқда ва АПЛ учун расмий қайдномага ҳам киритилмаган.

Шу вазиятда Туркиянинг "Трабзонспор" клуби футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни фаоллаштирган.

ESPN маълумотига кўра, турк клуби Ришарлисонни кўндириш учун Муҳаммад Салоҳ ва Фабиньони воситачи сифатида жалб қилган. Улар сўнгги кунларда футболчи билан шахсан боғланиб, уни "Трабзонспор" лойиҳасига қўшилишга чақирган.

Ришарлисоннинг ўзи трансферга қарши эмас. "Трабзонспор" эса у учун 20 миллион евро таклиф қилган, аммо "Тоттенхэм" раҳбарияти дастлабки таклифни рад этган.

Футболчининг вакиллари Туркияда трансфер ойнаси ёпилгунига қадар келишувни якунлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, бошқа вариантлар ҳам сақланиб қолган. Улар орасида Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиш ёки январда Европа трансфер ойнаси қайта очилишини кутиш ҳам бор.

Киритилди: 15:21, 04.09.2026.
Ўқилди: 913 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик