Кириш Регистрация

"Ал-Иттиҳод" Мусса Диаби ўрнига янги вингер топди

Баҳо:
+ | -

Журналист Санти Ауна маълумотига кўра, "Ал-Иттиҳод" "Фейеноорд" вингери Анис Ҳаж Муссани сотиб олиш учун 37,5 миллион евролик янги таклиф юборди.

Аввалроқ Саудия Арабистони клубининг 30 миллион евролик таклифи нидерландияликлар томонидан рад этилган эди.

Яқинда "Бенфика" ярим ҳимоячиси Ричард Риосни ижарага олган "Ал-Иттиҳод" энди асосий эътиборини Ҳаж Мусса трансферига қаратган.

Клуб жазоирлик вингерни яқинда собиқ жамоаси "Байер"га қайтган Мусса Диабининг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, "Ал-Иттиҳод" Ҳаж Муссага молиявий жиҳатдан жозибадор 4 йиллик шартнома таклиф қилган.

Футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Киритилди: 15:30, 04.09.2026.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик