"Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди.
"Жамал сўнгги 7–10 кундан бери жамоа билан одатий тарзда машғулот ўтказмоқда. Ҳозир унинг кайфияти ҳам яхши. У ҳатто эртага таркибга қайтиши мумкин. Кўрамиз", — деди Фройнд журналист Торбен Хоффманнга.
23 ёшли немис ярим ҳимоячиси жорий мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмаган.
5 сентябрь, шанба куни "Бавария" сафарда "Шальке"га қарши ўйнайди.













