Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-0 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 5-0 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 0-0 Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Тьерри Анри футболчиларни ўз ҳуқуқлари учун курашишга чақирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри профессионал футболчилар жаҳон футболидаги муҳим қарорларга таъсир ўтказиш борасида ўз имкониятларини етарлича баҳоламайди, деб ҳисоблайди.

UEFA ва FIFA ўртасида тижорий ҳуқуқларни бошқариш масаласидаги кескинликлар фонида Анри футбол ташкилотлари, аслида, маҳсулотни ҳаракатга келтирадиган асосий куч — футболчиларга боғлиқ эканини таъкидлади.

У Шимолий Америка спорт лигаларини мисол қилиб, ўйинчилар бирор масалада қатъий позиция билдирса, лига раҳбарияти уларнинг фикрига қулоқ тутишини айтди.

"Менимча, футболчилар ўзлари ўйлагандан кўра кўпроқ кучга эга. Агар улар ниманидир ўзгартиришни истаса, айниқса ҳозирги даврда, буни амалга ошира олади.

Агар футболчилар хоҳласа, куч уларнинг қўлида. Лекин менимча, баъзида улар бу кучдан фойдаланмайди ёки унинг қанчалик катта эканини англамайди. АҚШда буни яхши биласиз: ўйинчи ниманидир талаб қилса, лига уни эшитади. Буни NBAда ҳам, NFLда ҳам кўрдик.

Аммо маълум бир нуқтада футболчиларга доим бир хил муносабат бўлади: бор, томоша кўрсат, пулингни ол ва кет", — деди Анри.

Футбол тақвими, ташкилотлар қарорлари ва бошқарув тизими атрофидаги баҳсларга тўхталар экан, Анри замонавий футболда жиддий ўзгаришларга эришишнинг энг самарали йўли футболчиларнинг биргаликда ҳаракат қилиши эканини таъкидлади.

Киритилди: 15:45, 04.09.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик