Diario SPORT маълумотига кўра, Марк Касадо ёзги трансфер ойнасининг сўнгги соатларида бир қатор кескин ва кутилмаган воқеаларни бошдан кечирган.
22 ёшли ярим ҳимоячи Ханс-Дитер Флик янги мавсумда унга асосий режаларидан жой йўқлигини билдирганидан сўнг, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни устувор мақсад қилиб қўйган.
Касадонинг "Байер"га 20 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиниши кутилган, аммо Роберт Андрих немис клубини тарк этмагани сабаб келишув сўнгги лаҳзада бузилган.
"Реал Бетис" ва "Эльче" ҳам футболчига қизиқиш билдирган, бироқ икки клуб ҳам уни тўлиқ сотиб олиш учун етарли молиявий имкониятга эга бўлмаган. Саудия Арабистони ва Туркиядан тушган вариантлар эса дастлаб Касадо томонидан четга сурилган.
Трансфер ойнасининг сўнгги куни тушдан кейин "Барселона" спорт раҳбарияти футболчини "Депортиво Ла-Корунья"га ижарага бериш вариантини таклиф қилди. Ушбу трансферни жамоа бош мураббийи Антонио Идальго ҳам фаол қўллаб-қувватлаган.
Музокаралар давомида 30 миллион евролик мажбурий харид банди борасида жиддий келишмовчилик юзага келган. Якунда Деку ён берди ва барча ҳужжатлар трансфер ойнаси ёпилишидан бироз олдин расмийлаштирилди.













