Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Манчестер Сити" Павловичнинг рад жавобидан ҳайратда қолган

Баҳо:
+ | -

Bild журналисти Кристиан Фальк маълумотига кўра, "Манчестер Сити" "Бавария" ярим ҳимоячиси Александр Павлович учун тахминан 100 миллион евро сарфлашга тайёр бўлган, аммо футболчи Англия клубига ўтишни рад этган.

"Бу ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли. "Манчестер Сити" Павлович учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр, аммо ёш футболчи "йўқ" дейди. Бу жуда катта таассурот қолдиради", — деди Фальк.

Унинг айтишича, "Сити" Павловичга дастлаб март ойида, жамоани ҳали Пеп Гвардиола бошқараётган пайтда қизиқиш билдирган.

Бироқ расмий таклиф юборилмаган. Чунки Павлович жуда эрта "Бавария"ни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилган.

Bild журналисти Юлиан Агардининг таъкидлашича, болалигидан "Бавария" мухлиси бўлган футболчи ўзининг узоқ муддатли келажагини Мюнхенда кўрмоқда. У клубда Том Бишоф, Леннарт Карл ва Нене Браун каби яқин дўстлари билан бирга ўйнамоқда.

Павлович трансфери амалга ошмагач, "Манчестер Сити" Айюб Буадди, Эллиот Андерсон ва Энцо Фернандесни харид қилишга катта маблағ сарфлади.

22 ёшли Павлович "Бавария" сафида 102 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 16:55, 04.09.2026.
Ўқилди: 1345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик