"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Пауло Дибаланинг жорий мавсумда эҳтимолий жароҳатлар олиши борасида хавотирда эмас. У аргентиналик футболчининг жисмоний ҳолати ва иқтидорига тўлиқ ишонади.
Дибала янги мавсумни жуда яхши бошлади. У дастлабки 2 та ўйинда 3 та голли узатмани амалга оширди ва "Рома"нинг чемпионлик учун курашида муҳим фигура бўлиши кутилмоқда.
"Йўқ, у мавсумолди тайёргарликни жуда яхши ўтказди. У кучли ва жисмонан тайёр.
Мен ёқтирмайдиган бир нечта сўз бор: асраш, тежаш, дам бериш... Мен Паулодан: "Кўпроқ ўйнашни хоҳлайсанми?" деб сўрайман. Агар у "ҳа" деса, ҳисоб 4:0 бўлиб турган бўлса ҳам, уни майдонда қолдираман.
Футболчи завқ билан ўйнаётган ва ўзини яхши ҳис қилаётган пайтида уни тўхтатмаслик керак. Месси қанча ўйинни ўтказиб юборган?" — деди Гасперини.













