Давид Алаба фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Il Messaggero маълумотига кўра, 34 ёшли австриялик ҳимоячи "Лацио" қизиқиш доирасига тушган.
Рим клуби Алессио Романьоли "Ас-Садд"га ўтганидан кейин ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги футболчи изламоқда.
Алаба Мадриднинг "Реал" клубини тарк этганидан кейин эркин агент мақомида қолмоқда. "Лацио" спорт директори Анжело Фабиани аввалроқ трансфер ойнаси ёпилганидан кейин ҳам клуб эркин агентлар бозорини кузатишда давом этишини айтган эди.
Ҳозирча Алаба билан аниқ музокаралар олиб борилмаяпти. Манбага кўра, унинг номзоди клуб яқин ҳафталарда кўриб чиқиши мумкин бўлган вариантлардан бири ҳисобланади.
"Лацио" ҳимояни кучайтириш учун Диогу Лейтени ҳам эҳтимолий номзодлар қаторига киритган.
Алаба "Реал"да 5 йил ўйнади ва мадридликлар сафида икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. У "Бавария"да ўйнаган даврида эса 10 марта мамлакат чемпиони бўлган ва яна икки бор Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган.
Сўнгги мавсумларда ҳимоячининг фаолиятига жиддий жароҳатлар сезиларли таъсир кўрсатди.













