«Валенсия» Ла Лиганинг 4-турида «Барселона»га қарши ўйин олдидан жиддий кадрлар муаммосига дуч келди. Учрашув 6 сентябрь куни «Месталья» стадионида бўлиб ўтади.
Sport.es маълумотига кўра, олти нафар футболчи — Копете, Умар Садиқ, Серги Канос, Жастин де Хаас, Ильдиз Родригес ва Диего Лопес — мазкур баҳсда иштирок эта олмайди. Уларда турли жароҳатлар мавжуд.
Яна уч футболчининг иштироки сўроқ остида. Фукье жароҳатидан тикланмоқда, Луис Риоха ўзида оғриқ сезмоқда, Ченк Озкаджар эса тўпиғида ноқулайлик ҳис қилмоқда.
Уч турдан сўнг Карлос Корберан шогирдлари бор-йўғи бир очко жамғарди. Энди жамоа мавсумни ишончли бошлаган Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона»га қарши майдонга тушади.













