«Ювентус»нинг собиқ бош директори Лучано Моджи жамоа яна дунёнинг энг кучли клублари қаторига қайтиши учун ҳали бир неча йил кераклигини айтди.
Моджининг фикрича, туринликлар ёзги трансферлар даврида таркибни кучайтириш борасида яхши ишлади, аммо клуб ҳали аввалги даражасига тўлиқ қайтгани йўқ.
У «Ювентус»да футбол қарорларини қабул қилишда алгоритмлардан кўра футбол бўйича билим ва мутахассислар тажрибасига кўпроқ эътибор қаратилаётганини ижобий баҳолади.
«Массара, Оттолини ва Карневали ўз ишини яхши билади», — деди Моджи Tuttomercatoweb нашрига.
Бироқ унинг таъкидлашича, жамоани яна юқори даражага олиб чиқиш жараёни бирданига амалга ошмайди. «Барчасини изига қайтариш учун бир-икки йил керак бўлади», — деди «Ювентус»нинг собиқ раҳбари.













