Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Португалия чемпионати. «Порту» «Морейренси»ни енгиб, кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«Порту» Португалия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган учрашувда «Морейренси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Баҳс Порту шаҳридаги «Драгау» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлим ўрталарида меҳмонлар ҳимоячиси Диниш Пинту ҳисобни очди. 37-дақиқада эса «аждарлар» мувозанатни тиклади — Ян Беднарек рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида Виллиам Гомес «Порту»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашув охирида «Морейренси» бир киши кам бўлиб қолди. Ярим ҳимоячи Гильерме Либерато қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, «Порту» мавсум бошида ўтказган бешта учрашувининг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа 15 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

«Морейренси» эса 4 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:47, 05.09.2026.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик