Кириш Регистрация

Испанияда баҳслар авж олди

Баҳо:
+ | -

Футбол жамоатчилигида «Реал»нинг «Бетис»га қарши ўйинида ҳакам мадридликлар зарарига хато қарор чиқарган-чиқармагани борасида қизғин баҳслар авж олди.

Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Шу билан бирга, 11 метрлик зарба қайта тепилмади, гарчи такрорий лавҳаларда «Бетис» ҳимоячиси Марк Бартра Мбаппе зарба беришидан олдин жарима майдони ичига кириб кетгандек кўринган. Кейинчалик Бартра Мбаппенинг қайтган тўпга зарба беришга уринишига ҳам халақит берди.

Tiempo de Juego дастурида ҳакамлик бўйича эксперт Педро Мартин Бартра оёғи ҳали майдонга тегмаган бўлса ҳам, жарима майдони ичида турган футболчи сифатида баҳоланиши мумкинлигини таъкидлади.

«Аслида, футболчининг оёғи ерга теккан-тегмаганидан қатъи назар, у жарима майдони ичида деб ҳисобланади», — деди эксперт.

Муҳокама давомида студиядаги мутахассислар, агар офсайдни аниқлашда қўлланадиган тамойилдан фойдаланилса, Бартрани қоидабузарлик содир этган футболчи сифатида баҳолаш кераклигини қайд этишди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам мухлислар ушбу эпизод юзасидан фаол баҳслашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» учрашувда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Киритилди: 04:04, 05.09.2026.
Ўқилди: 1526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик