Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Осер» Лига 1да сўнгги 40 йилнинг антирекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Жума куни Франция чемпионатида иккита учрашув бўлиб ўтди. Улардан бирида «Осер» сафарда «Лион»га қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва Лига 1да сўнгги 40 йилнинг нохуш кўрсаткичини қайд этди.

Гап шундаки, «Осер» Франция чемпионатининг дастлабки уч турида 10 ёки ундан кўп гол ўтказиб юборган 1985 йилдан кейинги илк клуб бўлди.

Ўшанда бу ҳолат Корсиканинг «Бастия» жамоаси билан содир бўлган эди. «Бастия» дастлабки уч турда 12 та гол ўтказиб юборган ва мавсум якунида турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаган.

«Осер» эса ҳозирга қадар 11 та гол ўтказиб юборди.

Айни пайтда Бургундия клуби ҳам Франция Лига 1 турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 04:22, 05.09.2026.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик