Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Луис Энрике «Монако»дан мағлубиятдан кейин жамоадаги муаммони айтди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби бош мураббийи Луис Энрике Лига 1 3-турида «Монако»га (1:2) қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин жамоада кимлар ўз ўйинини яхшилаши кераклиги ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, испаниялик мутахассис парижликлар бош мураббийи сифатидаги тўртинчи мавсумидаги мотивацияси ҳақида гапирди.

«Мен мухлисларимиз билан бир хил ҳиссиётдаман. Биз ажойиб жамоа бўлган «Монако»га қарши ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, аммо улар учрашувни бизнинг прессингимиздан жуда яхши чиқиб кетиш қобилияти билан бошлашди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалари оғир кечди, аммо умуман олганда, менимча, биз шубҳасиз ғалабага лойиқ эдик.

Футболчилардан мамнунман, гарчи биз индивидуал ва жамоавий жиҳатдан янада кучайишимиз керак бўлса-да. Мураббий сифатида мен ҳам ўз устимда ишлашим лозим, чунки турнир жадвалидаги ҳолатимиз яхши эмас.

Биз қизиқарли лойиҳанинг бир қисмимиз. Бир жамоа бош мураббийи сифатида тўртинчи мавсумимни бошлаётганим биринчи марта. Ҳозирги мотивациям бу ердаги ишимнинг дастлабки кунларидагидан ҳам юқори. Президент ва клуб раҳбариятининг ишончи мен учун жуда муҳим. Ҳануз мотивациям юқори ва жуда бахтлиман. Парижда узоқ вақт қолишга умид қиламан», — дея Энрикенинг сўзларини парижликлар расмий сайти келтирди.

Лига 1 турнир жадвалида Луис Энрике шогирдлари 3 турдан кейин 2 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:52, 05.09.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик