Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

19 ёшли Ламин Ямал «Барселона» сардорлари қаторига кирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» жорий мавсум учун жамоанинг беш нафар сардорини танлади.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, асосий икки сардорни бош мураббий Ханс-Дитер Флик шахсан белгилаган. Биринчи сардор Рафинья Диас, иккинчиси эса Педри бўлади.

Қолган уч нафар сардор футболчилар ўртасидаги овоз бериш орқали аниқланган. Эрик Гарсия учинчи, Френки де Йонг тўртинчи, 19 ёшли Ламин Ямал эса бешинчи сардор этиб танланган.

Қайд этилишича, аввалроқ Флик Френки де Йонгни сардорлар рўйхатидан чиқарган эди. Энди нидерландиялик футболчи яна сардорлик боғичини тақиш ҳуқуқига эга бўлди, гарчи ҳозирда у жароҳат сабаб майдонга туша олмаяпти.

Якшанба куни «кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг 4-турида сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:03, 05.09.2026.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик