Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1998 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Звонимир Бобан Лука Модрични даҳо футболчи деб атади.
«Лука — даҳо, даҳолик эса ёш ўтгани сари йўқолмайди. У воқеалар ривожини олдиндан ҳис қилиш учун ўз мантиғидан жуда яхши фойдаланади.
Аммо, менимча, Аморим тизимида ўйнаш унга осон бўлмайди. Аллегри даврида уни икки нафар ярим ҳимоячи суғурталаб турарди ва у чуқурроқ позициядан ҳаракат қиларди. Энди эса унга фақат битта шерик билан тахминан 60 метрлик ҳудудни ёпишга тўғри келади», — деди Бобан La Gazzetta dello Sport нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Модрич айни пайтда «Милан» сафида тўп тепмоқда. Бобан эса футболчилик фаолиятининг ўн йилини айнан шу клубда ўтказган.













