Кириш Регистрация

«Ипсвич» бош мураббийи «Ливерпуль»га қарши ўйинни баҳолади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 3-турида «Ипсвич» ўз майдонида «Ливерпуль»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мезбонлар ҳар икки голни ҳам ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ўтказиб юборди.

«Ипсвич» бош мураббийи Гарри О’Нил учрашувдан сўнг жамоасининг ҳаракатларини баҳолади.

«Жамоамдан фахрланаман. Менимча, биз жуда яхши ўйнадик. Дастлабки 10 дақиқада йўл қўйилган икки хато вазифамизни анча қийинлаштирди.

Аммо шундан кейин ўйиннинг катта қисмида рақибдан яхшироқ кўриндик, деб ўйлайман. Кўпроқ зарба бердик ва бир нечта жуда яхши голли вазиятлар яратдик», — деди мутахассис BBC Sport нашрига.

Айни пайтда «Ипсвич» АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:25, 05.09.2026.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик