Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Реал» «Бетис»ни сафарда кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам енга олмади

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Бетис»га қарши сафар учрашувларидаги омадсиз сериясини тўхтата олмади.

Жума куни бўлиб ўтган баҳс севильяликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни 81-дақиқада Трой Пэрротт урди.

Қўшиб берилган дақиқаларда Килиан Мбаппе ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлди, аммо пенальтидан фойдалана олмади.

Шу тариқа, «Реал» «Бетис»ни сафарда кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам мағлуб эта олмади. Бунга қадар ўтказилган тўрт баҳснинг учтаси дуранг билан якунланган, яна бирида «оқ-яшиллар» ғалаба қозонган эди.

Бу шунингдек Жозе Моуриньо бош мураббийликка қайтганидан кейин «Реал»нинг илк мағлубияти бўлди.

Мадридликлар Ла Лиганинг дастлабки уч турида учта ғалаба қозониб, рақиблар дарвозасига жами 10 та гол урган ва 2 та тўп ўтказиб юборган эди.

Киритилди: 08:27, 05.09.2026.
Ўқилди: 935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик