Кириш Регистрация

«ПСЖ» 20 йилдан ортиқ вақтдан бери кузатилмаган антирекордни қайд этди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» жорий мавсум бошида Франция чемпионатида омадсиз натижалар қайд этмоқда.

Луис Энрике жамоаси Лига 1даги дастлабки икки учрашувини 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлади. Ҳар икки баҳсда ҳам парижликлар мағлубиятдан фақат ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қутулиб қолди.

«Монако»га қарши учрашув ҳам «ПСЖ» учун оғир кечди. Парижликлар биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик ўз дарвозасидан икки гол ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Opta маълумотига кўра, «ПСЖ» 2005 йил бошидан бери илк бор Лига 1да кетма-кет тўртта учрашувда камида иккитадан гол ўтказиб юборди.

Ушбу нохуш серия ўтган мавсумнинг сўнгги турида бошланган. Ўшанда «ПСЖ» «Париж»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ўтган мавсумда «ПСЖ» «Ланс»ни 6 очкога ортда қолдириб, Франция чемпиони бўлган. «Монако» эса мавсумни 7-ўринда якунлаган эди.

Киритилди: 08:29, 05.09.2026.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик