Кириш Регистрация

«ПСЖ» президенти янги шартномалар ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» президенти Носир Ал-Хелаифий бош мураббий Луис Энрике ва жамоанинг беш нафар футболчиси билан шартномалар узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.

Парижликлар бош мураббий билан янги келишувни 2030 йилгача узайтирди. Шунингдек, клуб Фабиан Руис билан 2028 йилгача, Вильян Пачо, Жоау Невеш, Лукас Бералдо ва Сенни Майулу билан эса 2031 йилгача мўлжалланган шартномалар имзолади.

«Луис Энрике, Сенни Майулу, Жоау Невеш, Вильян Пачо, Лукас Бералдо ва Фабиан Руис «ПСЖ» билан биргаликдаги йўлини давом эттиришидан хурсандмиз.

Уларнинг барчаси клубимизнинг нафақат бугуни, балки келажагини ҳам ифодалайди. Биз истиқболга мўлжалланган лойиҳа қуришга, ўз қадриятларимизга содиқ қолишга ва тарихни қайта ёзишда давом этишга ҳаракат қиляпмиз.

Мақсадимиз — мухлисларимиз биз билан фахрланиши», — деди Ал-Хелайфий.

Киритилди: 08:43, 05.09.2026.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик