Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Мусиала «Шальке»га қарши ўйин учун «Бавария» қайдномасига қайтади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала 5 сентябрь куни «Шальке»га қарши ўтадиган Бундеслиганинг 2-тур учрашувида жамоа қайдномасига қайтади.

Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.

Германиялик ярим ҳимоячи аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши Германия Суперкубоги баҳсини (2:1), шунингдек, Бундеслиганинг 1-турида «Штутгарт»га қарши ўйинни (5:1) ўтказиб юборган эди.

Бундан аввал 23 ёшли футболчининг мавсумолди тайёргарлик доирасидаги кетма-кет икки учрашувда тобии қочган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, майдондан алмаштирилган эди.

Мусиаланинг ўзи кейинчалик унда неврологик дисфункция сабаб юзага келадиган қисқа муддатли, аммо даволаш мумкин бўлган абсанс ҳолатлари аниқланганини маълум қилган.

Киритилди: 08:56, 05.09.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик