Кириш Регистрация

Энрике: "ПСЖ"да яна узоқ йиллар қолишни истайман"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Франция клуби билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди.

"Фаолиятимда илк бор бир жамоада шунча узоқ вақт ишлаяпман. Ҳозирги мотивациям бу ердаги биринчи йилимдагидан ҳам кучлироқ. Бу мен учун бироз ғалати.

Мен бу ерда яна узоқ вақт қолишга умид қиламан, аммо бунга муносиб бўлиш керак", — деди Энрике матбуот анжуманида.

Франция чемпионатининг 3-турида "ПСЖ" ўз майдонида "Монако"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Айни пайтда парижликлар 2 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. "Монако" эса 9 очко билан пешқадам.

"ПСЖ" навбатдаги учрашувини 9 сентябрь куни Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида "Слован"га қарши ўтказади.

Киритилди: 10:52, 05.09.2026.
Ўқилди: 876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик