Кириш Регистрация

Снейдер: "Реал" "Интер"дан нуфузлироқ клуб"

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик собиқ футболчи Уэсли Снейдер ҳамюрти Дензел Дюмфриснинг "Интер"дан "Реал"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Агар сени "Реал" чақирса, бориш керак. Бу мутлақо бошқа даражадаги клуб. Дюмфрис энди Миландагидан ҳам яхшироқ ўйнаши керак. "Реал" "Интер"га қараганда нуфузлироқ клуб.

"Қаймоқранглилар"га жуда катта босим бўлади, аммо Дензелда у ерда ўйнаб кетиш учун барча керакли сифатлар бор. У "Интер"да юқори даражага чиқди", — деди Снейдер.

Дюмфрис мадридликлар сафига 20 миллион евро эвазига ўтди. 30 ёшли футболчи "Реал" билан 2030 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Киритилди: 11:07, 05.09.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик