Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

"Тоттенхэм" Ришарлисон билан шартномани бекор қилишни кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм"нинг бразилиялик ҳужумчиси Ришарлисон жамоани эркин агент мақомида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

Манба маълумотига кўра, "шпорлар" футболчи билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бунга жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби Ришарлисонни ўз режаларига киритмаётгани сабаб бўлмоқда.

Ўтган ёзда Ришарлисон "Эвертон"га ўтиши мумкин эди, аммо трансфер амалга ошмади. Ҳозирда унга "Трабзонспор" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар шартнома шартларини келишиб олган, бироқ Туркияда трансфер ойнаси аллақачон ёпилган.

Шу сабабли "Тоттенхэм" Ришарлисонни янги клубига бепул ўтишига имкон бериш учун у билан амалдаги шартномани бекор қилиши мумкин.

29 ёшли футболчининг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:01, 05.09.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик