UFC президенти Дана Уайт Арман Царукян ва Маурисио Руффи ўртасидаги жангни титул учун даъвогарлик жанги деб аташга шошилмади.
«Жанг тугамасидан олдин бу ҳақда гапиришни ёқтирмайман. Арман шундай дедими? У кўп нарсани гапиради. Келинг, жанг қандай ўтишини кўрамиз», – деди Уайт.
Царукян – Руффи жанги 20 сентябрь куни UFC 331 турнирида бўлиб ўтади. Аввалроқ Арман ғалаба қозонса, унга титул учун жанг беришларини айтган эди.













