Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Баҳс соат 20:15 да Ёшлар спорт мажмуасида бошланади.
Жамоалар шу кунга қадар 45 марта ўзаро майдонга тушган ва натижаларда мутлақ тенглик қайд этилган. "Қизилқум" ҳам, "Бухоро" ҳам 19 тадан ғалабага эришган, яна 7 та учрашув дуранг билан якунланган.
Тўплар нисбатида навоийликлар кичик устунликка эга — 56:51.
"Қизилқум"нинг ушбу рақиб устидан энг йирик ғалабаси 5:0 ҳисобида қайд этилган. "Бухоро" эса ўзаро учрашувларда 4:1 ҳисобидаги энг йирик ғалабага эга.
Шу тариқа, бугунги баҳс жамоаларнинг ўзаро 46-учрашуви бўлади ва ғолиб томон қарама-қаршилик тарихидаги ғалабалар сони бўйича олдинга чиқиб олади.














