Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Каррагер Букайо Сака фаолиятидаги пасайиш ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Арсенал» вингери Букайо Саканинг фаолияти қай йўналишда ривожланиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

«Тьерри Анри унга бу мавсумда 15 та гол уриш ва 15 та голли узатма амалга ошириш вазифасини қўйгани бежиз эмас.

Анри «Арсенал» ҳужумчисининг устози сифатида, агар Сака бундай юқори натижаларга эришишга тайёр эканига ишонмаганида, унга омма олдида бундай чақириқ ташламаган бўларди.

Англия Премьер-лигасининг 38 турлик мавсумида фақат уч нафар футболчи 15 тадан гол ва голли узатма қайд этган: Тьерри Анри, Эден Азар ва Муҳаммад Салоҳ. Салоҳ «Ливерпуль» 2024/25 йилги мавсумда чемпион бўлганида 29 та гол уриб, 18 та голли узатма амалга оширган.

Саканинг «Арсенал» сафидаги энг самарали мавсумлари 2022–2024 йиллар оралиғига тўғри келган. У ўша мавсумларда «гол+пас» тизими бўйича мос равишда 26 ва 28 очко тўплаган. Ўтган мавсумда эса бу кўрсаткич 14 тага тушиб қолди.

Бу Саканинг фаолияти сўнгги бир неча йилда бироз тўхтаб қолганини кўрсатади. Дастлаб бунга жароҳатлар ҳам сабаб бўлган.

«Арсенал» жарима майдони ичида ва унинг атрофида ҳақиқий суперюлдузга эга эмас, деган танқидларни Сака ўзига нисбатан ҳақоратдек қабул қилиши керак. Чунки у клуби учун жуда кўп иш қилди. «Астон Вилла» дарвозасига урган голи унинг клуб ва терма жамоа миқёсидаги 100-голи бўлди. Энг яхши йиллари ҳали олдинда бўлиши мумкин бўлган футболчи учун бу ҳар қандай ўлчовда катта натижа.

Сака 2023 йилда Англия футбол ассоциацияси талқинига кўра йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганидан кейин, ундан дунёнинг энг хавфли ҳужумчиларидан бирига айланиши кутилганди. Ёш футболчининг дастлабки кескин ўсишдан кейин маълум муддат тўхтаб қолиши эса оддий ҳол.

Саканинг олдида шахсий катта мақсадларга эришиш учун камида яна олти йил бор. Агар у бунга эришса, бу ҳозирги «Арсенал»нинг қиёфасини ҳам ўзгартиради.

Сака нима учун ўз олдига Коул Палмер эмас, айнан у ўз авлодининг энг ёрқин инглиз ҳужумкор футболчиси деб аталиши керак, деган мақсадни қўймаслиги керак?» — деди Каррагер.

Киритилди: 13:59, 05.09.2026.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик