«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Англияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Футболчига янги жиддий даъвогар пайдо бўлди. Хусусан, «Манчестер Юнайтед» Кейн хизматларига қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» ҳаммулаки Джим Рэтклифф ҳужумчини «Олд Траффорд»га олиб келишга қатъий қарор қилган.
Харри Кейннинг «Бавария» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. ОАВ маълумотларига кўра, томонлар шартномани узайтириш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.













