"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳимоячиси Жюль Кунде ҳақида фикр билдирди.
"У ҳақиқий профессионал. Мавсумни асосий таркиб футболчиси сифатида бошламади, аммо бу ҳолатни ўзи учун чақириқ сифатида қабул қилмоқда. У марказий ҳимояда ҳам ўйнай олишини биламан, лекин мен уни қанотда қўллашни афзал кўраман. Биз доимо жамоа учун қайси вариант яхшироқ эканини ўйлаймиз. Шуни айта оламанки, у энг яхши формасига қайтиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилмоқда", — дея Фликнинг сўзларини Barca Universal келтирди.
Жорий мавсумда Кунде Испания чемпионатидаги учала ўйинда ҳам майдонга тушди, аммо дастлабки икки учрашувни захира ўриндиғида бошлади.
6 сентябрь куни "Барселона" сафарда "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради.













