Ханс-Дитер Флик «Барселона» сардолари ким бўлишини маълум қилди.
«Биринчи — Рафинья, иккинчи — Педри, учинчи — Эрик, тўртинчи — Френки, бешинчи — Ламин. Бу нормал ҳолат. Ҳозир тер Штеген ва Рональд Араухо йўқ. Шунинг учун Эрик ва Ламин пайдо бўлди. Икки нафар капитанни ўзим танладим. Қолган уч нафарини жамоа овоз бериш орқали танлади — булар Эрик, Френки ва Ламин.
Жамоага ва бизда бор футболчиларга, уларнинг жамоа ичидаги таъсирига қараганимда, Рафинья ва Педрини кўраман. Бошқа бировни эмас, айнан уларни танлашни истадим, чунки улар доимо асосий таркибда ўйнашади.
Бу осон қарор бўлди, чунки энди жамоани яхшироқ биламан. Олдинги мавсумларда Марк, Араухо ёки Френки каби кўп ўйнамаган футболчиларимиз бор эди.
Мен ўз танловимдан ҳам, жамоанинг танловидан ҳам, умуман, беш нафар капитандан ҳам мамнунман», — деди «Барселона» бош мураббийи.













