Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Модрич Хорватия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги ўйинлари учун қайдномага киритилади

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич сентябрь ва октябрь ойларида Миллатлар лигасида бўлиб ўтадиган ўйинларга тайёргарлик кўрадиган футболчилар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Хорватия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

9 сентябрь куни 41 ёшга тўладиган Модрич Миллатлар лигасида иштирок этишга тайёр эканини мураббийлар штабига маълум қилган.

«Албатта, Луканинг бундай қароридан ниҳоятда хурсандман, чунки барчамиз унинг қандай футболчи эканини ва Хорватия учун — майдонда ҳам, майдон ташқарида ҳам — нимани англатишини яхши биламиз. Айниқса, 14 йилдан сўнг яна бирга ишлашимиз ва Хорватия кучли, муваффақиятли бўлиши ҳамда дунёнинг энг яхши жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаши учун интилишларимизни бирга бўлишишимиз мени қувонтиради», — деди миллий жамоа бош мураббийи Славен Билич.

Хорватия Миллатлар лигасида Чехия (26 сентябрь, Прага), Испания (29 сентябрь, Севилья), Англия (3 октябрь, Риека) ва яна Испания (6 октябрь, Сплит)га қарши ўйнайди.

Модрич Хорватия терма жамоаси сафида 202 та учрашув ўтказган. У 2018 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш, 2022 йилги мундиалда эса бронза медалини қўлга киритган.

Киритилди: 16:01, 05.09.2026.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик