Кириш Регистрация

"Бетис" дарвозабони Мбаппенинг пенальтисини қандай қайтарганини айтиб берди

Баҳо:
+1 | -

Альваро Вальес "Бетис"нинг "Реал" устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабаси вақтида Килиан Мбаппенинг қўшиб берилган дақиқалардаги пенальтисини қайтариш олдидан қўллаган психологик усули ҳақида гапирди.

"Мбаппени бироз чалғитишга ҳаракат қилдим. Унга: "Охирги дақиқа, нақадар омадли вазият..." дедим ва бу иш берди", — деди Вальес ўйиндан сўнг.

Унинг сейви "Бетис"га ҳисобдаги устунликни сақлаб қолиш ва "Реал" устидан эсда қоларли ғалабани қўлга киритиш имконини берди. Мадридликлар эса тенглаштирувчи голни уриш учун сўнгги дақиқаларда катта куч билан олдинга ташланганди.

Шу билан бирга, Вальес бу ғалаба бутун жамоанинг меҳнати эканини таъкидлади. У ўйин охирида жамоадошлари ишончли ҳимояланганини ва "Реал"нинг кучли босимига қарамай дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишганини алоҳида қайд этди.

"Жамоа жуда катта ишни бажарди. Бу натижа барчамизнинг меҳнатимиз самараси", — дея қўшимча қилди дарвозабон.

Киритилди: 16:18, 05.09.2026.
Ўқилди: 1503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик