Кириш Регистрация

Александр Головиннинг агенти трансфер миш-мишларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Александр Головиннинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Александр Клюев "Монако" марказий ярим ҳимоячисининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Яқинда матбуотда 30 ёшли футболчи Россия Премьер-лигасига қайтиши мумкинлиги, унга "Зенит" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Головинни "Монако"да қолишга чақиришяптими? Бундай чақириқларни тушунмайман. Ахир бизнинг "Монако" билан 2029 йилгача шартномамиз бор. Сашани доим қаергадир жўнатишади, аммо ўзингиз кўриб турибсиз — у "Монако"да ўйнаяпти", — дея агентнинг сўзларини "СЭ" келтирди.

Жорий мавсумда Головин Франция клуби сафида 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:27, 05.09.2026.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик