Кириш Регистрация

Костакурта: "Интер" мустаҳкам жамоа"

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ва «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда Sky Sport Italia эксперти бўлган Алессандро Костакурта «Интер» ва «Комо» Чемпионлар лигасининг янги мавсумида сюрприз тақдим этиши мумкинлигини айтди, дея хабар бермоқда Football Italia.

Костакуртанинг фикрича, ёзги трансферлардан сўнг «Интер» мусобақада ғолиблик учун кураша оладиган жамоалар қаторига қўшилди. У миланликларнинг Жон Стоунз, Кёртис Жонс ва Дед Спенс каби футболчиларни таркибга қўшганини юқори баҳолади.

«Интер» мустаҳкам жамоа ва уни мағлуб этиш қийин, омад ҳамроҳ бўлса, улар Чемпионлар лигасида охиригача бориши мумкин», — деди Костакурта.

Шунингдек, у Сеск Фабрегас бошқараётган «Комо»дан ҳам катта натижа кутаётганини таъкидлаб, жамоа ёш футболчилар кўплиги сабаб қийинчиликларга дуч келиши мумкин бўлса-да, 1/8 финалга чиқишига ишонч билдирди. Костакурта умумий фаворитлар сифатида эса ПСЖ, «Барселона», «Реал», «Бавария» ва «Интер»ни санаб ўтди.

Киритилди: 16:56, 05.09.2026.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик