Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 3-туридан ўрин олган «Ньюкасл» ва «Борнмут» ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс Ньюкасл-апон-Тайн шаҳридаги «Сент-Жеймс Парк» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда Роберт Жонс бош ҳакам сифатида ишлади. Якуний ҳисоб — 2:2.
9-дақиқада «Борнмут» ярим ҳимоячиси Маркус Тавернье ҳисобни очди. 35-дақиқада «Ньюкасл» ҳимоячиси Малик Тиав тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.
37-дақиқада «Ньюкасл» вингери Харви Барнс ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 88-дақиқада эса ярим ҳимоячи Жейкоб Рэмси гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, «Ньюкасл» жорий мавсумдаги очколари сонини 5 тага етказди. «Борнмут» эса уч турдан кейин 2 очкога эга.













