Кириш Регистрация

А Серия. «Рома» 90+3-дақиқадаги гол эвазига «Аталанта»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Рома» Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «Аталанта»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

47-дақиқада ҳисобни меҳмонлар очди — Эдерсон гол урди. «Рома» жавоб голини 90-дақиқада киритди: Марио Эрмосо ҳисобни тенглаштирди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Матиас Суле римликларга ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Финал ҳуштаги янграганидан кейин «Аталанта» ярим ҳимоячиси Жанлука Гаэтано қизил карточка олди.

«Рома» шу тариқа кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Пойтахт клуби 9 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 6 очкога эга «Аталанта» эса 7-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:08, 06.09.2026.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик