Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Фиорентина» 1935 йилдан бери кузатилмаган омадсиз стартни такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» Италия чемпионатининг 3-турида ўз майдонида «Торино»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу «бинафшаранглар»нинг жорий мавсумдаги кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди. Яъни «Фиорентина» чемпионатнинг дастлабки уч турида ҳали бирорта ҳам очко жамғара олмади.

Клуб тарихида бундай омадсиз старт фақат бир марта кузатилган. 1935/36 йилги мавсумда ҳам «Фиорентина» чемпионатнинг дастлабки учта учрашувида мағлубиятга учраган эди.

Кейинги турда «Фиорентина» сафарда «Венеция»га қарши майдонга тушади. Учрашув 11 сентябрь, жума куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 04:29, 06.09.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик