Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Собиқ ҳакам Майк Дин АПЛдаги иш услуби ҳақидаги гаплари учун узр сўради

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида бош ҳакам сифатида 560 та учрашувни бошқарган Майк Дин яқинда футбол мухлисларини ҳайратда қолдирган эди.

Собиқ рефери ҳакамлар баъзан ўйин вақтида ўзлари учун кичик «мусобақалар» уюштиришини айтган. Масалан, имкони борича узоқ вақт ҳуштак чалмаслик ёки марказий доирадан чиқмасдан ишлаш каби ҳолатларни мисол келтирган эди.

Бу гаплардан кейин Дин танқидларга учради. Мухлислар бундай ёндашувни профессионал деб бўлмаслигини таъкидлашди. Энди собиқ ҳакам ўз сўзларига изоҳ берди.

«Ҳакам сифатида мен доим жарима тўпи белгилаш учун юқори мезонга амал қилганман ва имкони борича камроқ ҳуштак чалишга ҳаракат қилганман. Агар ўйинни давом эттириш имкони бўлса, шундай қилардим.

Албатта, бу ҳафта мен баъзи ноўрин гапларни айтдим. Ўйлайманки, фикримни яхшироқ ифода қилишим мумкин эди. Лекин хатолардан сабоқ оламиз.

Мен атайлаб қоидаларга қарши чиққанманми? Йўқ. Агар шундай қилганимда, АПЛда бунчалик кўп ўйинда ишламаган ва 25 йил ҳакамлик қилмаган бўлардим. Мен ўз вазифамни профессионал тарзда бажарганман. Ҳакамлик фаолиятимдаги қарорларимдан афсусланмайман.

Яқиндаги ўша изоҳимга келсак, агар ўша вазиятга қайтиш имкони бўлганида, бу гапларни айтмаган бўлардим. Аммо улар айтиб бўлинди ва оммага чиқди. Энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди», — дея Диннинг Soccer Saturday дастуридаги сўзларини The Sun келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони — «Арсенал».

Киритилди: 04:44, 06.09.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик