«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоа бошқарувига келганидан кейинги натижалари ҳақида фикр билдирди.
Англиялик мутахассис январь ойида тайинланганидан буён «қизил иблислар» АПЛда 19 та учрашувда 42 очко жамғарди. Бу шу даврда чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Агар манкунианликлар шу суръатни сақлаб қолса, жорий мавсумда чемпионлик учун жиддий кураш олиб бориши мумкин.
«Сиз айтганингиздек, биз, албатта, рақобатлаша оламиз. Мен учун «Манчестер Юнайтед»да ишлашнинг ўзи ғалабаларга интилишни англатади.
Биз турнир жадвалининг юқори ўринлари учун курашмоқчимиз. Бу шунчаки гап эмас, балки бизнинг ёндашувимиз ва мақсадимиз. Энди энг муҳими — шу даражани доимий равишда сақлаб қолиш», — деди Каррик.
«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг янги мавсумида икки турдан сўнг 3 очко жамғарган. Якшанба куни жамоа сафарда «Эвертон»га қарши майдонга тушади.













