Кириш Регистрация

Муслич: «Бавария»га қарши фақат ҳимояланишнинг ўзи етарли эмас»

Баҳо:
+ | -

«Шальке 04» бош мураббийи Мирон Муслич Бундеслиганинг 2-турида «Бавария» билан 0:0 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг фикр билдирди.

«Бизда яхши режа бор эди ва уни деярли мукаммал бажаришимиз керак эди. Чунки «Бавария»га қарши фақат ҳимояланишнинг ўзи етарли эмас. Улар ҳар қандай вазиятга ечим топа олади, бундан ташқари, жамоанинг ҳам умумий, ҳам индивидуал маҳорати жуда юқори», — дея мутахассиснинг сўзларини «Бавария» расмий сайти келтирмоқда.

«Биз ўз олдимизга ҳимояда ўйнашдан ва қийинчиликларга чидашдан завқ олиш вазифасини қўйдик. Айнан шу хусусият ўтган мавсумда бизни кучли қилган эди. Албатта, айрим вазиятларда бироз омад ҳам керак бўлади, аммо бугун биз бу омадга лойиқ эдик.

Бундай натижага эришиш учун жуда кўп омиллар бир вақтда ишлаши керак: характер, кайфият, қийинчиликларга чидашга тайёрлик ва матонат. «Бавария» тўхтамайди, лекин биз ҳам тўхтамаймиз», — деди Муслич.

«Шальке 04» 1 очко билан турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 04:53, 06.09.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик