Кириш Регистрация

Артета Саканинг янги босқичга чиқаётганини таъкидлади

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета вингер Букайо Саканинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Англиялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумидаги дастлабки икки учрашувнинг ҳар бирида биттадан гол урди.

Ўтган мавсум «канонирлар» юлдузи учун, жамоанинг чемпионатдаги муваффақиятига қарамай, у қадар омадли кечмаган эди. Бунга асосий сабаблардан бири жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар бўлди.

«Унинг таътилдан муддатидан олдин қайтишга қарор қилгани ва мавсумолди тайёргарликдаги меҳнати — жуда яхши белги.

Баъзан футболчининг фаолиятида унга янги мотивация керак бўладиган палла келади. Айрим ҳолатларда янги даражага чиқиш учун кичик бир турткининг ўзи етарли бўлади.

Ҳозир биз Букайода ана шундай ўсиш аломатларини кўряпмиз», — дея Артетанинг сўзларини журналист Коннор Ҳэм келтирмоқда.

Якшанба куни «Арсенал» ўз майдонида «Челси»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 05:03, 06.09.2026.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик