«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг янги футболчиси Эллиот Андерсоннинг ўйинига юқори баҳо берди.
Англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда «шаҳарликлар»нинг барча тўртта расмий учрашувини асосий таркибда бошлади. Шанба куни 23 ёшли футболчи «Ковентри»га қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабада майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
«Менда жуда катта таассурот қолдирди! Бу фақат бугунги ўйин билан боғлиқ эмас. У «Кристал Пэлас» ва «Борнмут»га қарши баҳсларда ҳам яхши ўйнаган эди.
Аммо Эллиотдаги энг яхши жиҳат — унинг ҳар куни ўз устида ишлашидир. У доим нимани яна яхшилаши мумкинлигини сўрайди, биз у билан индивидуал видео-таҳлиллар ҳам ўтказамиз.
У ривожланишни истайди — ҳар бир футболчи учун энг муҳими ҳам шу», — дея Маресканинг сўзларини City Report келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Эллиот Андерсонни июль ойида «Ноттингем Форест»дан 135 миллион еврога харид қилган.













