Кириш Регистрация

«Манчестер Сити»нинг янги футболчиси Холандда катта таассурот қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоанинг янги футболчиси Илиман Ндиайенинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Сенегаллик вингер «шаҳарликлар» сафидаги дебют учрашувида «Ковентри»га қарши 87-дақиқагача майдонда ҳаракат қилди. Баҳс «Манчестер Сити»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Ндиайенинг маҳорати дарҳол кўзга ташланади. У рақибларни қандай алдаб ўтиши, уларнинг ёнидан гўё сирғалиб ўтиши — ажойиб!

Бизнинг барча янги футболчиларимиз жуда иқтидорли. Клуб уларни айнан шунинг учун ҳам харид қилди», — дея норвегиялик ҳужумчининг сўзларини City Report келтирмоқда.

Шанба кунги учрашувдаги ягона гол муаллифи айнан Холанд бўлди.

«Манчестер Сити» Илиман Ндиайени трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Эвертон»дан 70 миллион еврога сотиб олган эди.

Киритилди: 08:10, 06.09.2026.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик