Кириш Регистрация

«Бавария»нинг 67 турлик тарихий пешқадамлик серияси якунланди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Германия чемпионатининг 2-турида «Шальке» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа, мюнхенликларнинг Бундеслига тарихида рекорд ҳисобланган кетма-кет 67 тур давомида турнир жадвалида пешқадам бўлиб келиш серияси якунланди.

Бу серия 2024/25 йилги мавсумнинг 2-туридан бошланган эди.

Аввалги рекорд ҳам «Бавария»га тегишли бўлган. Ўшанда мюнхенликлар кетма-кет 43 тур давомида пешқадамлик қилган ва серия 1973/74 йилги мавсумнинг илк ўйин кунида якунланган.

Жорий мавсумнинг дастлабки икки туридан кейин «Бавария» 4 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Мюнхенликлар 6 тадан очко жамғарган «Фрайбург», Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Эльферсберг»дан 2 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 08:50, 06.09.2026.
Ўқилди: 1528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик