Кириш Регистрация

Суперлигада тўпурарлар пойгаси: Дориев етакчиликни мустаҳкамлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасида 20-тур учрашувлари якунланганидан сўнг тўпурарлар пойгасидаги ҳолат ҳам янгиланди.

"Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 14 та гол билан рўйхатни бошқариб турибди. У 20-турда "Машъал"га қарши 5:2 ҳисобида якунланган учрашувда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, пешқадамликдаги устунлигини оширди.

Иккинчи ўринда "Нефтчи" ҳужумчиси Стипе Перица бормоқда. Хорватиялик футболчи ҳисобида 11 та гол мавжуд. Шу тариқа, Дориев ва унинг энг яқин таъқибчиси ўртасидаги фарқ 3 та голни ташкил этмоқда.

Анваржон Ҳожимирзаев ("Динамо"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив"), Бобур Абдухолиқов ("Насаф") ва Шерзод Эсанов ("Бухоро") 9 тадан гол билан кейинги ўринларни эгаллаб туришибди. Ҳусайн Норчаев ("Навбаҳор") ва Стефен Чинеду ("Пахтакор") ҳисобида эса 8 тадан гол бор. 

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:56, 06.09.2026.
Ўқилди: 1119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик