МЛС доирасида "Торонто" ва "Чикаго Файр" ўртасидаги сермаҳсул учрашув 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
"Чикаго" ҳужумчиси Роберт Левандовски мазкур баҳсда ҳам самарали ҳаракат қилди. 38 ёшли поляк бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, яна бир голга ассистентлик қилди. У 63-дақиқада жамоасининг тўртинчи голини урди.
Шу тариқа, Левандовски кетма-кет иккинчи ўйинда 1+1 натижасини қайд этди. У аввалги турда "Сиэтл Саундерс"га қарши 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда ҳам бир гол ва бир ассистга муаллифлик қилганди.
Левандовски жорий МЛС мавсумида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.
"Торонто" сафида эса Жош Сарджент хет-трикка эришди. Деррик Этьенн қўшимча вақтда гол уриб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди — 4:4.













