Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Элдор Шомуродовнинг “Трабзонспор”га трансфери нега амалга ошмай қолди?

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг “Трабзонспор” клуби ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунигача ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилгани маълум бўлди.

Трабзонликлар ҳужумчи Фелипе Аугусто ўрнига 18 ёшли Рене Митонгони сотиб олган. Бироқ клуб ёш футболчига етарли ўйин амалиёти бериш учун уни ижарага жўнатишни, ҳужум марказига эса тажрибалироқ форвард олиб келишни мақсад қилган. Жамоа бош мураббийи Фатиҳ Теккега айнан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорининг ўйин услуби маъқул келган ва уни трансфер рўйхатидаги асосий номзодлардан бири сифатида кўрсатган.

Қайд этилишича, “Трабзонспор” раҳбарияти 31 ёшли ҳужумчининг трансфери юзасидан “Башакшеҳир” билан дастлабки алоқаларни ўрнатиб, нарх-наво бўйича маълумот олган. Трабзонликлар трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужум чизиғини айнан Шомуродов билан кучайтиришни ният қилган бўлса-да, якунда келишув амалга ошмай қолган. Фанатик нашрининг маълум қилишича, “Башакшеҳир” Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори учун 13–15 миллион евро атрофида маблағ талаб қилган.

Аслида, Конференциялар Лигасининг саралаш босқичидан ўта олмаган “Башакшеҳир” баъзи юлдузларини сотишга қарши эмасди. Жамоанинг ҳужум чизиғида ҳам рақобат юқори: Селке, Нуну да Кошта, Бертуғ Йилдирим, Умут Бозок ҳамда Шомуродов мавжуд. Бироқ Истанбул клубининг юқори нарх белгилагани ҳамда “Трабзонспор”даги легионерлар лимити билан боғлиқ вазият сабабли, муддат тугагунига қадар бу трансферни якунлашнинг имкони бўлмаган.

Маълумот ўрнида, Истанбул клуби Шомуродов трансфери учун жами 5,8 миллион евро харажат қилган эди. Жамоа 2025-йили ҳужумчини “Рома”дан 3 миллион еврога ижарага олган ва ёзда шартномада кўрсатилган 2,8 миллион евролик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланганди.

Киритилди: 12:21, 06.09.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик